Минскда “Ўзбек қовуни фестивали” бошланди
Август 30, 2026. 10:00 • 51 сония
• 4МИНСК, 30 август. /“Дунё” АА/. 28 август куни Беларусь пойтахтида Ўзбекистоннинг бой миллий анъаналари ва аграр салоҳиятини тарғиб қилишга қаратилган “Ўзбек қовуни фестивали” бошланди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Тадбир доирасида ташриф буюрувчиларга Ўзбекистонда “Ўзагростар Холдинг” корхонаси томонидан етиштирилган турли навдаги қовунлар, мева-сабзавот ва бошқа миллий маҳсулотлар тақдим этилмоқда. Шунингдек, меҳмонлар ўзбек миллий таомлари, мусиқа ва маданияти билан яқиндан танишиш имконига эга бўлмоқда.
Байрамнинг кўплаб меҳмонлари фикрига кўра, фестиваль Ўзбекистон ва Беларусь халқлари ўртасидаги дўстлик алоқаларини мустаҳкамлаш, миллий маҳсулотларни Беларусь бозорида кенг тарғиб қилиш ҳамда икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қилади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси



