Logo

Польша билан аграр соҳадаги ҳамкорлик янада кенгайтирилади

Февраль 22, 2026. 10:00 • 47 сония

91
Польша билан аграр соҳадаги ҳамкорлик янада кенгайтирилади

ВАРШАВА, 22 февраль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчиси Амирсаид Аъзамхўжаев Польша қишлоқ хўжалиги ва қишлоқларни ривожлантириш вазири Стефан Краевский билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Музокараларда Польша бош ветеринария шифокори Павел Мейер ва Қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш миллий маркази (КОWР) бош директори ўринбосари Лусян Зволак ҳам иштирок этди.

Учрашувда Стефан Краевскийнинг 2025 йил ноябрь ойида Ўзбекистонга ташрифи ва Қўшма ишчи гуруҳнинг биринчи йиғилиши икки томонлама алоқаларни фаоллаштириш йўлидаги муҳим қадам бўлгани таъкидланди.

Томонлар эришилган келишувларнинг изчил амалга оширилиши аграр соҳадаги ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиши ва ўзаро савдо ҳажмини янада оширишга хизмат қилишига ишонч билдирди.

Польша томони 2026 йил 1–3 апрель кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган “UzFood 2026” халқаро кўргазмасида миллий павильон билан иштирок этишни режалаштираётганини маълум қилди.

Икки томонлама шерикликни мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга бўлган логистика инфратузилмасини ривожлантириш ва савдо оқимларини диверсификация қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш