Logo

Японияда Алишер Навоий таваллуд куни тантанали нишонланди

Февраль 10, 2026. 10:37 • 2 дақ

90
Японияда Алишер Навоий таваллуд куни тантанали нишонланди
Японияда Алишер Навоий таваллуд куни тантанали нишонланди
Японияда Алишер Навоий таваллуд куни тантанали нишонланди
Японияда Алишер Навоий таваллуд куни тантанали нишонланди
Японияда Алишер Навоий таваллуд куни тантанали нишонланди
Японияда Алишер Навоий таваллуд куни тантанали нишонланди
Японияда Алишер Навоий таваллуд куни тантанали нишонланди

ТОКИО, 10 февраль. /“Дунё” АА/. Япония пойтахтида Алишер Навоийнинг 585 йиллик таваллуди муносабати билан Soka университети ҳудудида ўрнатилган ҳайкали пойига гул қўйиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирда “Soka Gakkay” ташкилоти вакиллари, Soka университети раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар, Шарқ фалсафаси илмий-тадқиқот институти ходимлари, Япония оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда Японияда таҳсил олаётган ватандош-талабалар иштирок этди.

Университет ҳудудида 2004 йилда ўрнатилган Алишер Навоий ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилди. Маросимда унинг буюк ўзбек шоирининг бой ва серқирра ижоди нафақат ўзбек, балки жаҳон адабиётида ҳам муҳим ўрин тутиши, бугунги кунда ушбу ёдгорлик Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги яқин дўстлик рамзи бўлиб хизмат қилаётгани таъкидланди.

Ўзбекистон элчиси Муҳсинхўжа Абдураҳмонов Алишер Навоий нафақат буюк адабий сиймо, балки инсон ҳаётининг мазмуни ва жамиятнинг маънавий асослари ҳақида чуқур мулоҳазалар қолдирган мутафаккир эканини таъкидлади. Унинг сўзлари замон ва чегара доирасидан ташқарига чиқади ва бугунги кунда ҳам одамларни меҳрибон, ҳалол ва халқнинг азоб-уқубатларига бефарқ бўлмасликка чақиради. Навоий меросидаги ушбу инсонпарварлик қадриятлари япон маданиятининг маънавий анъаналари билан ҳамоҳанг бўлиб, Ўзбекистон ва Японияни инсонни улуғлаш, илм ва маданиятга ҳурмат каби умумий қадриятлар бирлаштириб туради.

Soka университетида ўрнатилган Алишер Навоий ҳайкали икки халқ ўртасидаги ана шу умумий руҳ ва дўстлик рамзи экани таъкидланди. Университет ректори Сузуки Мика тадбирда нутқ сўзлаб, шундай деди:

– Университетимизда Алишер Навоий ҳайкали ўрнатилгани биз учун ҳамиша катта фахр. У жаҳон адабиётининг буюк сиймоларидан биридир. Бу мутафаккирнинг инсонпарварлик ғояларига, адолат ва эзгуликка, тинчлик ва дўстликка, ватанга муҳаббатга даъват этувчи ижодий йўли япон халқи томонидан юксак қадрланади.

Бу ёдгорлик икки буюк халқ маданияти ўртасидаги мулоқотни қайта тиклаш рамзи бўлиб хизмат қилади. Алишер Навоийнинг ёдгорлик тош лавҳига битилган “Олам аҳли билингизким, иш эмас душманлиғ. Ёр ўлунг бир-бирингизгаки, эрур ёрлиғ иш” деган ўгитида жуда чуқур маъно мужассам, кишини дўстлик, осойишталик, тинчлик-тотувлик, ўзаро фаровонликда яшашга даъват этади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш