Logo

Малайзияда буюк мутафаккир, шоир ва давлат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 585 йиллиги нишонланди

Февраль 09, 2026. 08:10 • 2 дақ

193
Малайзияда буюк мутафаккир, шоир ва давлат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 585 йиллиги нишонланди
Малайзияда буюк мутафаккир, шоир ва давлат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 585 йиллиги нишонланди
Малайзияда буюк мутафаккир, шоир ва давлат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 585 йиллиги нишонланди

КУАЛА-ЛУМПУР, 9 февраль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчихонаси ташаббуси билан Малайзия пойтахтида буюк мутафаккир, шоир ва давлат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 585 йиллигига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Унда Малайзияда академик ташриф билан бўлган Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети академик лицейи директори Ойдин Маннопова, ушбу таълим муассасаси ўқитувчилари ва талабалари, шунингдек, Малайзия олий ўқув юртларида таҳсил олаётган ўзбекистонлик ёшлар иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон элчиси Каромиддин Гадоев, Алишер Навоий ижоди ёш авлоднинг маънавий-ахлоқий шаклланишида алоҳида ўрин тутишини таъкидлади. Шунингдек, шоирнинг бой адабий ва фалсафий мероси жаҳон адабиёти, илм-фани ва давлатчилик тарихида муҳим ўрин тутишини эътироф этди.

Тадбир давомида мамлакатимизда ёшларнинг ҳар томонлама камол топиши ва сифатли таълим олиши учун қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган давлат сиёсатига ҳам эътибор қаратилди.

Хусусан, хорижда таълим олаётган мамлакатимиз фуқароларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бири экани қайд этилди.

Шу муносабат билан Ўзбекистон элчихонаси Малайзияда яшаётган ва таълим олаётган ватандошларни тизимли равишда ҳар томонлама қўллаб-қувватлаётгани, юзага келаётган масалаларни ўрганиш ва ҳал этиш бўйича доимий иш олиб бораётгани, шунингдек, ўзбекистонлик ёшларнинг ташаббус ва таклифларини амалга оширишга кўмаклашаётгани таъкидланди.

Давра суҳбати доирасида “Ватандошлар” жамоат фонди томонидан Алишер Навоий асарлари тақдимоти ўтказилиб, тадбир иштирокчиларига китоблар совға қилинди.

Учрашув давомида ёшларимиз ҳам хорижда замонавий билим ва касб-ҳунарларни эгаллаб, келгусида юртимизнинг янада ривожланишига ўз ҳиссасини қўшишга тайёр эканликларини билдирдилар.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш