Остонада буюк мутафаккирларимизнинг ҳаёти ва ижоди эътироф этилди
Февраль 02, 2026. 14:33 • 54 сония
• 338ОСТОНА, 8 февраль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчихонаси томонидан буюк мутафаккир, шоир ва давлат арбоблари Алишер Навоий таваллудининг 585 йиллиги ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг 543 йиллигига бағишланган тадбир ўтказилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
“Maqsut Narikbayev University” олийгоҳида ўтказилган тадбир “Ватандошлар” жамоат фонди, “Остона ўзбеклари” этномаданий жамоат бирлашмаси ҳамда Остона шаҳрида таълим олаётган ўзбекистонлик талабалар кўмагида ташкил этилди.
Учрашувда Қозоғистон Парламенти депутати Алишер Сатвалдиев, Қозоғистон халқи Ассамблеяси Раёсати Қозоғистон Ўзбекларининг “Дўстлик” ассоциацияси ёшлар қаноти вакиллари, навоийшунос олимлар, шоирлар ва талабалар иштирок этди.
Депутат Алишер Сатвалдиев бугунги кунда Ўзбекистонда буюк мутафаккирларнинг илмий меросини ўрганиш янги босқичга кўтарилгани, бу бўйича барча хорижий давлатларда турли маданий тадбирлар ўтказилаётганини эътироф этди.
Иштирокчилар буюк шоир ва давлат арбобларининг бой маданий мероси, ижоди туркий халқлар адабиётида муҳим ўрин эгаллашини алоҳида таъкидлади. Шунингдек, Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида парламентлараро, савдо-иқтисодий ва маданий-маърифий алоқалар тобора ривожланиб бораётгани ҳақида тўхталиб ўтилди.
Тадбирда “Ўзбек маркази” масъуллари ва элчихона дипломатлари сўзга чиқиб, Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва ижоди ҳақида батафсил фикр билдирди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси








