Японияда Ўзбекистон тарихига бағишланган кўргазма ўтказилмоқда

Октябрь 18, 2026. 12:00 • 2 дақ

• 60

МАЙЗУРУ, 18 октябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Япониядаги элчихонаси ва Майзуру шаҳри ўртасидаги ҳамкорлик доирасида ушбу ҳудуддаги Репатриация мемориал музейида махсус кўргазма ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Ўзбекистон ва Майзуру: интернирлашдан ҳамкорликка, тобора мустаҳкамланаётган ришталар” номли мазкур кўргазма Иккинчи жаҳон урушидан кейин Ўзбекистонга олиб келинган япон ҳарбий асирларининг ҳаёти, маҳаллий аҳоли билан муносабатлари ва икки халқ ўртасидаги тарихий алоқаларга бағишланган.

Жорий йил 25 октябргача давом этадиган кўргазма экспозициядан тарихий ҳужжатлар, асл ашёвий далиллар, фото ва видеоматериаллар, Ўзбекистоннинг тарихи ва маданиятига оид маълумотлар ўрин олган. Ташриф буюрувчиларга ўзбек миллий кийимларини кийиб кўриш имконияти ҳам яратилган.

Мазкур ташаббус икки мамлакатнинг умумий тарихий хотирасини асраб-авайлаш, халқлар ўртасидаги ўзаро ҳурмат ва дўстликни мустаҳкамлаш ҳамда Ўзбекистон ҳақидаги билимларни Япония жамоатчилиги орасида кенг тарғиб қилишга хизмат қилади.

Музейга ҳар куни 300 нафардан ортиқ киши ташриф буюриши кўргазманинг Ўзбекистон тарихи ва маданиятини япон жамоатчилигига етказишдаги аҳамиятини янада оширади.

Япон собиқ ҳарбий асирларини хотирлаш музейи директори Саганэ Ёшихиронинг қайд этишича, Майзурудаги музей қарийб 40 йил аввал ташкил этилган. Ўзбекистон билан ҳамкорлик тахминан 10 йил аввал, Тошкентдаги япон аскарлари музейи директори Жалил Султоновнинг ташрифидан сўнг бошланган.

Шундан буён халқлар ўртасида инсондан инсонга, қалбдан қалбга дўстлик ришталари мустаҳкамланиб келмоқда. Жорий йил 27 май куни Риштон тумани ва Майзуру шаҳри ўртасида ҳамкорлик келишуви имзоланди.

Саганэ Ёшихиронинг фикрича, Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги алоқалар 80 йил аввал, япон ҳарбий асирлари Ўзбекистонга олиб келинганда бошланган. Бу тарих нафақат қайғу ва азоб-уқубатларни, балки ўзбек халқининг асирларга кўрсатган самимий муносабати ва инсонпарварлигини ҳам акс эттиради.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш