Бокудан муносабат: WUF-13да Ўзбекистондаги урбанизация ислоҳотлари яққол намоён бўлди
Май 20, 2026. 10:25 • 2 дақ
• 38
БОКУ, 20 май. /“Дунё” АА/. Таниқли озарбайжонлик сиёсатшунос ва таҳлилчи Илгар Велизаде “Дунё” ААга Ўзбекистон Президентининг 17–18 май кунлари Боку шаҳрига амалий ташрифи ҳамда Бутунжаҳон урбанизация форумининг 13-сессияси тадбирларидаги иштироки хусусида ўз муносабатини билдирди:
– Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бутунжаҳон урбанизация форумининг 13-сессияси (WUF13)да иштирок этиш учун Боку шаҳрига ташрифи нафақат Ўзбекистон–Озарбайжон муносабатларини янада мустаҳкамлаш нуқтаи назаридан, балки Ўзбекистонда шаҳарсозлик сиёсати трансформациясининг муҳим босқичи сифатида ҳам аҳамият касб этади.
Бокудаги йирик тадбирлар доирасида Ўзбекистон ва Озарбайжон етакчилари ўртасидаги мулоқот, шунингдек, БМТ–Ҳабитат Ижрочи директори билан бўлиб ўтган учрашувлар ҳамкорлик алоқаларини кенгайтиришда алоҳида аҳамиятга эга.
Сўнгги йилларда Ўзбекистон урбанизация ва шаҳарсозлик соҳасида юқори суръатдаги ривожланишни намоён этмоқда. Кенг қамровли ўзгаришлар нафақат Тошкент шаҳрида, балки мамлакатнинг бошқа ҳудудий марказларида ҳам амалга оширилмоқда. Бу жараён янги турар жойлар ва транспорт инфратузилмасини барпо этиш билан чекланиб қолмай, жамоат жойларини модернизация қилиш, шаҳар бошқарувини рақамлаштириш ва замонавий шаҳар муҳитини шакллантиришни ҳам қамраб олмоқда.
Шу нуқтаи назардан, Шавкат Мирзиёевнинг Бутунжаҳон урбанизация форумидаги иштироки табиий ва мантиқий қадам сифатида баҳоланмоқда. Тошкент учун бундай нуфузли халқаро анжуманлар илғор тажриба алмашиш, замонавий шаҳарсозлик ёндашувларини ўрганиш ҳамда Ўзбекистонни глобал урбанизация жараёнларига янада чуқур интеграция қилиш нуқтаи назаридан муҳим аҳамият касб этади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид

Мадриддан муносабат: “Янги Тошкент” мегалойиҳаси Марказий Осиё тараққиётининг янги босқичи рамзига айланмоқда

Пекиндан муносабат: Боку форумида Ўзбекистоннинг барқарор шаҳарсозлик сиёсати юқори баҳоланди


