Саида Мирзиёева: Мамлакат келажаги одамлар сони билан эмас, улар қандай имкониятларга эга бўлиши билан белгиланади
Сентябрь 25, 2026. 19:00 • 2 дақ
• 98ТОШКЕНТ, 25 сентябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева демографик барқарорлик масалаларига бағишланган тадбирда иштирок этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
“Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (UNFPA) билан биргаликда демографик барқарорлик масалаларига бағишланган тадбир ўтказдик, – деб ёзди Саида Мирзиёева ўзининг telegram-каналида. – Ўзбекистоннинг энг асосий капитали – унинг ёш авлоди. Ушбу салоҳият келгусида демографик дивиденд манбаига айланиши учун бугунданоқ ҳар бир инсоннинг, айниқса, аёллар ва болаларнинг саломатлиги, таълими ҳамда хавфсизлигига инвестиция киритишимиз зарур.
Бу борадаги саъй-ҳаракатларимиз манзилли ва узоқ муддатли бўлишини таъминлаш мақсадида демографик прогнозлаш тизимини йўлга қўйяпмиз ҳамда “Демографик дивиденд – 2050” стратегиясини ишлаб чиқишни режалаштиряпмиз.
Мамлакатимиз келажаги нафақат аҳоли сони, балки энг аввало улар қандай имкониятларга эга бўлиши билан белгиланади”.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси


