Logo

Покистондан муносабат: Ўзбекистоннинг Тинчлик кенгаши саммитидаги иштироки мамлакатнинг халқаро жараёнлардаги ролини янада мустаҳкамламоқда

Февраль 21, 2026. 09:10 • 2 дақ

68
Покистондан муносабат: Ўзбекистоннинг Тинчлик кенгаши саммитидаги иштироки мамлакатнинг халқаро жараёнлардаги ролини янада мустаҳкамламоқда

 ИСЛОМОБОД, 21 февраль. /“Дунё” АА/. Покистоннинг Қуайдe-Аъзам университетининг сиёсат ва халқаро муносабатлар факультети декани, профессор Зафар Наваз Жаспал Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 17–19 февраль кунлари АҚШга ташрифи ва Вашингтонда бўлиб ўтган Тинчлик кенгашининг биринчи саммитидаги иштироки хусусида фикр-мулоҳазани билдирди:

– Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг АҚШ Президенти Дональд Трампнинг таклифига биноан Тинчлик кенгашининг биринчи саммитида иштироки икки томонлама дипломатия доирасидан анча кенг аҳамият касб этади. Бу ташриф жаҳон сиёсатида ноаниқлик кучайиб бораётган шароитда расмий Тошкентнинг халқаро жараёнларда масъулиятли ва конструктив иштирокчи сифатидаги ролини мустаҳкамлашга интилишини акс эттиради.

Тинчлик кенгаши ғояси, энг аввало, БМТ тизими каби анъанавий глобал бошқарув механизмларига муқобил ёки параллел майдон яратишга қаратилган уринишдир. Агар эълон қилинган мақсадлар — барқарорликни таъминлаш, инқирозга учраган давлатларда бошқарувчанликни тиклаш ва глобал можароларнинг олдини олиш таъсир кўрсатиши мумкин.

Ўзбекистоннинг Тинчлик кенгашидаги иштироки алоҳида аҳамиятга эга. Расмий Тошкент изчил равишда кўп томонлама, минтақавий ҳамжиҳатлик ва мулоқотга қаратилган сиёсатни юритиб, Афғонистон масалалари, Янги Марказий Осиёни шакллантириш ҳамда барқарор ривожланиш йўналишларида асосий иштирокчи сифатидаги нуфузини мустаҳкамлаб келмоқда. Янги форматга қўшилишни БМТни қўллаб-қувватлашдан чекиниш эмас, балки тинчликпарвар дипломатия воситаларини кенгайтириш сифатида баҳолаш лозим.

Тинчлик кенгаши биринчи саммитининг Ғазо секторига қаратилгани ташаббусга ўзига хос барқарорлик бағишлайди. Инфратузилмани тиклаш ва барқарор бошқарувни шакллантириш вазифаларини амалга ошириш минтақавий давлатлар ҳамда халқаро молиявий институтлар билан кенг қамровли мувофиқлаштиришни талаб қилади, турли минтақалардан давлатлар, жумладан Ўзбекистоннинг иштироки эса мазкур форматнинг аҳамияти янада кучайтиради.

Ўзбекистон учун мазкур саммитда иштирок этиш – можароларнинг олдини олишга қаратилган глобал саъй-ҳаракатларга ҳисса қўшиш, АҚШ билан стратегик мулоқотни мустаҳкамлаш ва иқтисодий имкониятларни кенгайтириш имкониятидир. Кенг маънода, бу ташриф Марказий Осиёнинг жаҳон сиёсатидаги салоҳияти ортиб бораётганини ифодалайди.


Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш