Лондондан муносабат: Ўзбекистонга халқаро инвестиция оқими тобора ортиб бормоқда

Июнь 17, 2026. 09:30 • 2 дақ

75
Лондондан муносабат: Ўзбекистонга халқаро инвестиция оқими тобора ортиб бормоқда

ЛОНДОН, 17 июнь. /“Дунё” АА/. Лондон фонд биржаси (LSE) бош ижрочи директори Жулиа Хоггетт “Дунё” ААга V Тошкент халқаро инвестиция форуми ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди:

– V Тошкент халқаро инвестиция форуми Ўзбекистон капитал бозорлари ривожланишида жуда муҳим аҳамият касб этади. Форумга тайёргарлик жараёнларидан англаш мумкинки, Ўзбекистоннинг Марказий Осиёдаги инвестиция хаби сифатидаги ўрни тобора мустаҳкамланмоқда.

Ўзбекистон Миллий инвестиция жамғармаси – UzNIF акцияларининг Лондон фонд биржасида жойлаштирилиши мамлакатнинг юқори ўсиш суръатига эга иқтисодиётига янада кўпроқ халқаро инвестициялар кириб келишига йўл очди. Бу Ўзбекистонга нисбатан халқаро эътибор ва ишонч тобора ортиб бораётганини кўрсатади.

Бу жараён нафақат инвесторлар талаби таклиф ҳажмидан тўрт баравар юқори бўлганида, балки шу вақтдан буён Лондон фонд биржасида акциялар савдоси ошганида ҳам ўз ифодасини топмоқда.

Шунингдек ўқинг

Биз Лондон фонд биржасида халқаро майдонда ўз тарихини намоён этиш ва уни глобал капитал манбалари билан боғлашни истаган амбицияли эмитентлар учун платформа тақдим этамиз.

Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистон жуда катта қизиқиш уйғотувчи имконият сифатида намоён бўлмоқда. Бунга давлат ва хусусий секторлардаги кўплаб жозибадор, халқаро бозорга йўналтирилган компаниялар сабаб бўлмоқда.

Шунинг учун ҳам мен Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этиб, ўзбек компанияларига Лондон орқали глобал капитал жалб қилиш ва уни ўз мамлакатлари ривожига йўналтиришда қандай ёрдам беришимиз мумкинлигини муҳокама қилишдан жуда мамнунман.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш