ТИВда Ўзбекистон – Жанубий Корея сиёсий маслаҳатлашувларининг навбатдаги давраси бўлиб ўтди

Июнь 15, 2026. 23:10 • 2 дақ

36
ТИВда Ўзбекистон – Жанубий Корея сиёсий маслаҳатлашувларининг навбатдаги давраси бўлиб ўтди

ТОШКЕНТ, 15 июнь. /“Дунё” АА/. Бугун Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Корея Республикаси ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги давраси бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Делегацияларга Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Мирвоҳид Азимов ва Корея Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Чун И Хэ бошчилик қилди.

Дўстона ва конструктив руҳда ўтган учрашувда томонлар Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги алоҳида стратегик шериклик муносабатлари ҳамда кўп қиррали ҳамкорликнинг изчил ривожланиб бораётганини мамнуният билан қайд этди.

Музокаралар марказида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни янада чуқурлаштириш истиқболлари бўлди.

Шунингдек ўқинг

Томонлар савдо ҳажмини ошириш ва транспорт, соғлиқни сақлаш, таълим ҳамда бошқа йўналишларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар кўришга келишиб олди.

Маслаҳатлашувлар давомида олий ва юқори даражадаги ташрифлар якунлари бўйича эришилган келишувларнинг амалга оширилиши кўриб чиқилди ҳамда яқин истиқболда ҳамкорликни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгилаб олинди. Шунингдек, турли даражалардаги бўлажак тадбирлар жадвалига алоҳида эътибор қаратилди.

“Дунё” АА олган сурат

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш