Logo

Япониядан муносабат: Ўзбекистон мураккаб халқаро муаммоларни ҳал этишга ҳисса қўшадиган масъулиятли давлатга айланмоқда

Февраль 21, 2026. 14:30 • 2 дақ

88
Япониядан муносабат: Ўзбекистон мураккаб халқаро муаммоларни ҳал этишга ҳисса қўшадиган масъулиятли давлатга айланмоқда

ТОКИО, 21 февраль. /“Дунё” АА/. Япониянинг Марказий Осиё ва Кавказни ўрганиш тадқиқот институти директори Тецуджи Танака “Дунё” АА учун Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 17–19 февраль кунлари АҚШга амалга оширган ташрифи ва Тинчлик кенгашининг биринчи йиғилишдаги иштироки ҳақида фикр билдирди:

­– Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Вашингтонда бўлиб ўтган Тинчлик кенгашининг биринчи саммитидаги иштироки протокол доирасидан анча ташқарига чиқадиган воқеадир. Бу геосиёсий ландшафтдаги туб ўзгаришларнинг ёрқин тасвири ва ёрдам қабул қилувчи минтақадан мураккаб халқаро муаммоларни ҳал қилишга амалий ҳисса қўшишга тайёр масъулиятли глобал давлатга айланаётган Ўзбекистон ташқи сиёсатининг янги сифатини намойиш этмоқда.

Шавкат Мирзиёевнинг саммитдаги нутқи конструктив ва масъулиятли шериклик руҳида ўтди. Иқтисодиёти гуллаб-яшнаётган ва муносиб турмуш шароитларига эга бўлган Янги Газони Янги Ўзбекистон ва Янги Тошкент концепцияларига ўхшаш тарзда барпо этиш таклифи асосий тезис бўлди. Бу шунчаки риторика эмас, балки ислоҳотларнинг ўз тажрибасига асосланган муайян ўзгаришлар фалсафасини таклиф қилишдир.

Ўзбекистон етакчисининг Ғазо ташқи бошқарувининг ҳар қандай механизмлари сектор аҳолисининг қўллаб-қувватлашига таяниши кераклигига урғу бериши принципиал жиҳатдан муҳимдир. Ушбу изоҳ Яқин Шарқ воқелигини нозик тушуниш ва қарорларни четдан мажбурламасликка интилишни кўрсатади. Бу эса Ўзбекистоннинг позициясини тўғридан-тўғри ёндашувлардан ажратиб туради.

Умуман олганда, якуний декларациянинг имзоланиши ва Ғазо сектори инфратузилмасини тиклаш лойиҳасида иштирок этиш Ўзбекистоннинг халқаро мавқеини мустаҳкамлашга, унинг глобал институтлар билан ҳамкорлигини кенгайтиришга ва Яқин Шарқдаги можародан кейинги тартибга солиш жараёнларида иштирок этувчи давлат мақомини мустаҳкамлашга қаратилган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш