Ўзбекистон ва Япония инфратузилма соҳасидаги ҳамкорлик лойиҳаларини муҳокама қилди

Август 23, 2026. 16:30 • 2 дақ

37
Ўзбекистон ва Япония инфратузилма соҳасидаги ҳамкорлик лойиҳаларини муҳокама қилди

ТОКИО, 23 август. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчиси Муҳсинхўжа Абдураҳмонов Япониянинг ер, инфратузилма, транспорт ва туризм вазири ўринбосари Хажимэ Сасаки билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мулоқотда Хажимэ Сасакининг жорий йил 11–14 август кунлари Ўзбекистонга амалга оширган ташрифи якунлари муҳокама қилинди. Япониялик расмий ташриф доирасида Тошкент ва Самарқандда ўтказилган учрашувлар, Янги Тошкентда амалга оширилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари катта таассурот қолдирганини таъкидлади.

Суҳбат давомида Ўзбекистонда амалга оширилаётган инфратузилма лойиҳаларига Япония компанияларини жалб этиш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди. Шу билан бирга, “ақлли шаҳар” концепциясини ривожлантириш, табиий офатларнинг олдини олиш ва техник кадрлар тайёрлаш йўналишларида ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шунингдек ўқинг

Учрашув якунида Хажимэ Сасаки Япония томони мазкур йўналишларда Ўзбекистон билан ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, мамлакатдаги инфратузилма лойиҳаларига япон компанияларини жалб этишни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш