“Ритм Евразии”: Тошкентда Россия–Ўзбекистон ижтимоий лойиҳалар форуми ўтказилди

Август 23, 2026. 17:00 • 2 дақ

62
“Ритм Евразии”: Тошкентда Россия–Ўзбекистон ижтимоий лойиҳалар форуми ўтказилди

МОСКВА, 23 август. /“Дунё” АА/. Россиянинг “Ритм Евразии” нашрида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган ижтимоий лойиҳалар форуми ҳақида мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

 Мақолада ёзилишича, ушбу форум Россия ва Ўзбекистон волонтёрлари (кўнгиллилари) ўртасида тажриба алмаш мақсадида ташкил этилди. Унда иштирокчилар икки йиллик қўшма иш режаси бўйича ўзаро келишиб олган.

Келишувга кўра, Россия–Ўзбекистон “DOBRO” лойиҳа офиси ҳамда “Кўнгиллилар ижтимоий лойиҳалар кенгаши” бўйича тажриба алмашиш, ташаббусларни амалга ошириш, доимий платформа яратиш ишлари амалга оширилади.

Нашрда хабар қилинишича, форумда қатнашиш учун рус ишбилармонлари, хусусан, “ВК”, “HH”, “Евразия”, “Биринчилар ҳаракати”, Россия темир йўллари ҳамда турли ҳудудлардаги жамғарма вакиллари Тошкентга келган.

Шунингдек ўқинг

Ўзбекистон томонидан мамлакатдаги турли жамғарма ва ташкилотлари ходимлари иштирок этди. Мунозараларда кўнгиллилар инфратузилма, инклюзивлик, корпоратив ижтимоий масъулият, ННТларни қўллаб-қувватлаш, соғлиқни сақлаш ва таълим йўналишларида фикр-мулоҳаза алмашди.

Материалда Россия Давлат думасининг ёшлар сиёсати қўмитаси раиси, “Добро.рф” экотизими раҳбари Артем Метелев фикрлари баён қилинган.

“Россия–Ўзбекистон ҳамкорлиги энди фақат учрашувлар билан чекланиб қолмай, кўнгиллилик, ёшлар ва ижтимоий лойиҳаларни қамраб олган тизимли шерикликка айланмоқда. Томонларни умумий қадрият ва мақсадлар бирлаштиради. Ўзбекистоннинг рақамли хизматлар, ёшлар билан ишлаш ва давлат–жамият ҳамкорлиги борасидаги тажрибаси Россия учун қизиқиш уйғотмоқда”, – деди Артем Метелев.

Default Avatar

Материал муаллифи

Dunyo1

dunyo1@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш