Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда ўртача умр кўриш давомийлиги 9 йилга ошди

Июнь 29, 2026. 09:24 • 56 сония

17
Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда ўртача умр кўриш давомийлиги 9 йилга ошди

ТОШКЕНТ, 29 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон доимий аҳолисининг ўртача умр кўриш давомийлиги 2025 йил якунларига кўра 75,4 ёшга етди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Миллий статистика қўмитаси маълумотига кўра, бу 1991 йилдагига нисбатан 9 йилга кўпдир. 1991 йилда мамлакатда ўртача умр кўриш давомийлиги 66,4 ёшни ташкил этган бўлса, кейинги йилларда бу кўрсаткич 1995 йилда 69,1 ёш, 2000 йилда 70,8 ёш, 2005 йилда 71,8 ёш, 2010 йилда 73 ёш ва 2015 йилда 73,6 ёшга етган.

2020 йилда пандемия туфайли кўрсаткич бироз пасайиб, 73,4 ёшни ташкил этди, бироқ кейинги йилларда ижобий ўсиш суръати қайта тикланди. 2024 йилда ўртача умр кўриш давомийлиги 75,1 ёшни ташкил этган бўлса, 2025 йилда янги тарихий энг юқори кўрсаткич – 75,4 ёшга етди.

Экспертларнинг таъкидлашича, ўртача умр кўриш давомийлигининг тўққиз йилга ошиши Ўзбекистон барқарор ривожланишининг энг яққол кўрсаткичларидан биридир. Эришилган натижа аҳоли турмуш сифати изчил яхшиланиб бораётганидан ҳамда мамлакатда соғлиқни сақлаш ва ижтимоий сиёсат соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлигидан далолат беради.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш

Мавзуга оид