Ўзбекистон дипломатлари Германияда касбий тайёргарликдан ўтаётган ватандошлар билан учрашди

Июнь 28, 2026. 14:00 • 2 дақ

60
Ўзбекистон дипломатлари Германияда касбий тайёргарликдан ўтаётган ватандошлар билан учрашди

БАД-ЦВИШЕНАН, 28 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонаси дипломатлари Қуйи Саксония федерал ўлкасининг Бад-Цвишенан шаҳрида жойлашган Германиянинг қурилиш соҳаси учун малакали кадрлар тайёрлаш ва малака оширишга ихтисослашган “BAU ABC Rostrup” ўқув марказига ташриф буюрди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ташриф доирасида меҳмон ўқув маркази фаолияти, қурилиш соҳаси бўйича амалга оширилаётган касбий тайёргарлик дастурлари ҳамда замонавий амалий таълим инфратузилмаси билан яқиндан танишди.

Шунингдек, дипломатлар марказда таҳсил олаётган ватандошлар билан учрашув ўтказишди. Суҳбат давомида уларнинг таълим жараёни, Германиядаги касбий кўникмаларни эгаллаш тажрибаси, меҳнат ва яшаш шароитлари, шунингдек, келгусидаги касбий фаолияти юзасидан фикр алмашилди.

Шунингдек ўқинг

Томонлар касбий таълим соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, маданий мулоқотни кенгайтириш ҳамда Ўзбекистон фуқароларининг Германия жамиятига муваффақиятли интеграциялашувини қўллаб-қувватлаш муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидладилар.

Учрашув якунида бундай ҳамкорлик малакали мутахассислар тайёрлаш билан бирга, Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги ўзаро ишонч, амалий шериклик ва маданий мулоқотни янада мустаҳкамлашга хизмат қилишини қайд этилди.

“BAU ABC Rostrup” ўқув маркази Германия қурилиш соҳаси учун малакали кадрлар тайёрлаш ва малака оширишга ихтисослашган йирик таълим марказларидан бири ҳисобланади. Марказда ҳар йили 300 дан зиёд ўқув курслари ва семинарлар ташкил этилиб, қарийб 6 минг нафар иштирокчи малака оширади, 2 минг 300 дан ортиқ шогирд-ўқувчи эса қурилиш соҳаси бўйича амалий касбий тайёргарликдан ўтади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш