Регистон майдонидаги Шердор мадрасаси тарихий фасадини таъмирлашнинг биринчи босқичи якунланди

Июнь 05, 2026. 19:25 • 2 дақ

96
Регистон майдонидаги Шердор мадрасаси тарихий фасадини таъмирлашнинг биринчи босқичи якунланди

САМАРҚАНД, 5 июнь. /“Дунё” АА/. Регистон майдонидаги Ўзбекистон меъморий меросининг ёрқин ёдгорликларидан бири бўлган Шердор мадрасаси фасадини таъмирлашнинг биринчи босқичи муваффақиятли якунланди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маълумотига кўра, маросимда АҚШ Давлат котибининг жамоатчилик дипломатияси масалалари бўйича ўринбосари Сара Рожерс, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раиси Гаяне Умерова ва АҚШ элчиси Жонатан Хеник иштирок этди.

АҚШнинг Маданий меросни асраш бўйича элчилар жамғармаси (AFCP) кўмагида амалга оширилаётган лойиҳа уч босқичдан иборат. Унга кўра, Шердор мадрасасининг тарихий пештоғи, мозаикалари, майолика безаклари, безакли элементлари ва куфий хатидаги битикларни сақлаб қолиш, шунингдек, реставрация соҳаси мутахассисларининг касбий салоҳиятини оширишга қаратилган. Маросим доирасида реставрация ишларининг биринчи босқичи натижалари тақдим этилди.

Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳамда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси маданият ва маданий меросни асраш соҳасидаги қўшма ташаббусларни янада ривожлантиришни назарда тутувчи беш йиллик ҳамкорлик “Йўл харитаси” ҳам имзоланди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш