Дипломат Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари этиб тайинланди

Ноябрь 29, 2023. 12:25 • 2 дақ

1043
Дипломат Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари этиб тайинланди

ТОШКЕНТ, 29 ноябрь. /«Дунё» АА/. Кеча Нуриддин Мамажонов Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари – вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

У шу кунга қадар ТИВнинг Иқтисодий дипломатия ва маданий ҳамкорлик департаменти директорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди. Дипломат 41 ёшда.  Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини ҳамда Марказий Богема университетини (Чехия) тамомлаган. Европа амалий фанлар ва менежмент институтида (Прага) Бизнес бошқарув доктори (DBA) илмий даражасини олган.


Шунингдек ўқинг

Меҳнат фаолияти давомида Ўзбекистон Адлия вазирлигида, Ташқи ишлар вазирлигида турли масъул лавозимларда ишлаган. Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонасида, Франкфурт-Майн шаҳридаги Бош консулхонасида фаолият олиб борган. 2022-2023 йилларда Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонасида савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчи бўлган.


Нуриддин Мамажонов Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари – вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи бўлиб фаолият олиб борган,  Президент қарорига асосан Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раиси лавозимига тайинланган Иқболжон Эргашев ўрнига тасдиқланди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш