Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари ва ОҲИЧК бош котиби ташкилотнинг институционал ривожланиши масалаларини муҳокама қилдилар
Июнь 04, 2026. 20:10 • 59 сония
• 45
ТОШКЕНТ, 4 июнь. /“Дунё” АА/. Бугун Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Мирвоҳид Азимов Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш (ОҲИЧК) бош котиби Қайрат Сарибай билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, мулоқот давомида Ўзбекистон ва ОҲИЧК ўртасидаги ҳамкорликнинг жорий ҳолати ҳамда уни янада ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди. Томонлар ОҲИЧК доирасида савдо-иқтисодий, транспорт ва логистика соҳаларидаги ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлашга қаратилган амалий механизмларни илгари суриш муҳимлигини таъкидлади.
Шунингдек, минтақавий ва халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар муҳокама қилиниб, ОҲИЧКнинг институционал жиҳатдан ривожлантириш юзасидан фикр алмашилди.
“Дунё” АА олган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари ва Жанубий Корея элчиси жорий йилда режалаштирилган қўшма тадбирларга тайёргарлик жараёнини муҳокама қилдилар

Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўринбосари ва Россия элчиси турли даражадаги бўлажак тадбирлар жадвалини муҳокама қилди


