Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўринбосари Токиода Япония Адлия вазири ўринбосари билан музокаралар ўтказди
Май 29, 2026. 14:10 • 54 сония
• 155
ТОШКЕНТ, 29 май. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Олимжон Абдуллаев кеча Токио шаҳрида Япония Адлия вазири ўринбосари Хироши Моримото билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, суҳбат давомида Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги ҳуқуқий ва консуллик соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар икки мамлакатнинг тегишли идоралари ўртасидаги амалий ҳамкорликни, жумладан, миграция ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича ўзаро алоқаларни кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади.
Шунингдек, ташқи меҳнат миграцияси, консуллик муассасалари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш ва навбатдаги консуллик маслаҳатлашувларини ўтказиш юзасидан фикр алмашилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид




