Ўзбекистон делегацияси Япония халқаро ҳамкорлик агентлигида музокара ўтказди
Май 29, 2026. 13:10 • 53 сония
• 135
ТОШКЕНТ, 29 май. /“Дунё” АА/. Токиода бўлиб турган Ўзбекистон делегацияси Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) катта вице-президенти Ёшикава Ёшифуми билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Музокаралар чоғида Ўзбекистон ва JICA ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни янада кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Шу билан бирга, инфратузилмани модернизация қилиш, транспорт, энергетика, таълим, соғлиқни сақлаш ва инсон капиталини ривожлантириш соҳаларида амалга оширилаётган қўшма лойиҳаларга алоҳида эътибор қаратилди.
Томонлар техник кўмак дастурларини кенгайтириш, кадрлар тайёрлаш ва илғор япон тажрибасини Ўзбекистонга жорий этиш бўйича ҳамкорликни давом эттириш муҳимлигини таъкидлади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид

Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўринбосари Токиода Япония Адлия вазири ўринбосари билан музокаралар ўтказди



