Ўзбекистонлик тадбиркорларнинг Қозоғистонга бизнес-миссияси ташкил этилди

Ноябрь 28, 2026. 15:30 • 2 дақ

• 46
Ўзбекистонлик тадбиркорларнинг Қозоғистонга бизнес-миссияси ташкил этилди
Ўзбекистонлик тадбиркорларнинг Қозоғистонга бизнес-миссияси ташкил этилди
Ўзбекистонлик тадбиркорларнинг Қозоғистонга бизнес-миссияси ташкил этилди
Ўзбекистонлик тадбиркорларнинг Қозоғистонга бизнес-миссияси ташкил этилди
Ўзбекистонлик тадбиркорларнинг Қозоғистонга бизнес-миссияси ташкил этилди
Ўзбекистонлик тадбиркорларнинг Қозоғистонга бизнес-миссияси ташкил этилди

ОЛМАОТА, 28 ноябрь. /“Дунё” АА/. Мамлакатимизнинг Қозоғистондаги элчихонаси ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан 120 нафар ўзбекистонлик тадбиркордан иборат делегациянинг Шимкент ва Олмаота шаҳарларига бизнес-миссияси ташкил этилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Сафар давомида ўзбекистонлик ишбилармонларга Шимкент ва Олмаота шаҳарлари ҳокимликлари ҳамда “Атамекен” тадбиркорлар ҳудудий палаталари вакиллари ҳамроҳлик қилди.

Ташриф доирасида икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш, саноат кооперациясини ривожлантириш ҳамда ишбилармон доиралар ўртасида бевосита алоқаларни ўрнатишга қаратилган қатор тадбирлар ўтказилди.

Хусусан, Шимкент шаҳрида Ўзбекистон–Қозоғистон бизнес-форуми ташкил этилиб, унда икки мамлакат давлат ташкилотлари ва ишбилармон доираларининг 400 нафардан ортиқ вакили иштирок этди.

Форум доирасида B2B ва G2B форматларида учрашувлар ўтказилиб, саноат, қурилиш материаллари, озиқ-овқат, тўқимачилик, электротехника ва чорвачилик соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистонлик тадбиркорлар Шимкент шаҳридаги махсус иқтисодий ва индустриал зоналар, ишлаб чиқариш корхоналари ҳамда йирик савдо бозорларига ташриф буюриб, маҳаллий ишлаб чиқариш салоҳияти ва экспорт имкониятлари билан танишдилар.

Шимкент шаҳрида ўтказилган тадбирлар якунида умумий қиймати 18 миллион долларлик келишувлар имзоланди.

Шунингдек ўқинг

Бизнес-миссия доирасидаги учрашувлар Олмаота шаҳрида давом этди. “Ўзбекистон – Қозоғистон: саноат кооперацияси, савдо ва янги инвестициявий имкониятлар” мавзусида ўтказилган бизнес-форумда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Шерзодхон Ибрагимов, Олмаота шаҳри ҳокими ўринбосари Бейбут Шаханов ҳамда икки мамлакат ишбилармон доираларининг 300 нафарга яқин вакили иштирок этди.

Тадбир давомида ўзаро савдо ҳажмини ошириш, қўшма ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш ва истиқболли инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Форум якунида ўзбекистонлик тадбиркорлар учун девелопмент ва туризм, чорвачилик, меҳмонхона ва ресторан бизнеси, савдо ҳамда саноат йўналишларида амалий ташрифлар ташкил этилди. Улар “Almaty SuperSki” тоғ-чанғи туризм кластери лойиҳаси, “Алель Агро”, “Global Agro”, “Safia” корхоналари ҳамда Олмаота индустриал зонасидаги йирик ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти билан танишдилар.

Олмаота шаҳрида ўтказилган тадбирлар якунида умумий қиймати 16,4 миллион долларлик шартнома ва келишувлар имзоланди.

Мазкур бизнес-миссия икки мамлакат ўртасидаги ҳудудлараро ҳамкорликни янада ривожлантириш, ишбилармонлик алоқаларини мустаҳкамлаш ҳамда янги савдо ва инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга хизмат қилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш