Тошкент ва Прага дипломатик кадрлар тайёрлаш соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Ноябрь 28, 2026. 14:30 • 2 дақ

• 41
Тошкент ва Прага дипломатик кадрлар тайёрлаш соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтирмоқда

ПРАГА, 28 ноябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети Дипломатик академияси ҳамда Чехия Ташқи ишлар вазирлиги Дипломатик академияси раҳбарияти ва ходимлари ўртасида онлайн учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мулоқот чоғида 2026 йил 29–30 апрель кунлари Чехия Бош вазири Андрей Бабишнинг Ўзбекистонга расмий ташрифи доирасида имзоланган Дипломатик кадрлар тайёрлаш соҳасида ўзаро англашув меморандумини амалга ошириш масалаларига эътибор қаратилди.

Учрашув давомида томонлар ўз академиялари фаолияти тажрибасини тақдим этиб, ўзаро ҳамкорликнинг устувор йўналишларини, жумладан, касбий тажриба алмашиш, ўқув-тадқиқот алоқаларини ривожлантириш, қўшма таълим дастурларини амалга ошириш ва экспертлар ўртасида мулоқотлар ташкил этиш масалаларини муҳокама қилдилар.

Шунингдек ўқинг

Шунингдек, иқтисодий дипломатия, замонавий дипломатик амалиёт ва долзарб халқаро кун тартиби масалалари юзасидан ўзаро алоқаларни янада кенгайтиришга қизиқиш билдирилди.

Эришилган келишувлар икки мамлакат дипломатик хизматлари ўртасидаги институционал ришталарни мустаҳкамлаш, илғор тажриба алмашиш ва дипломатик кадрлар тайёрлаш сифатини оширишга қаратилган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш