Ўзбекистон ва Польша университетлари ўртасида академик ҳамкорлик йўлга қўйилади
Июнь 01, 2024. 10:23 • 33 сония
• 482
ВАРШАВА, 1 июнь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонаси ходимлари Варшава университети ректори, Польша Академик спорт ассоциацияси президенти Алойзи Новак билан учрашув ўтказдилар, деб хабар бермоқда "Дунё"АА мухбири.

Учрашувда Ўзбекистон Олий ўқув юртлари ва Варшава университети ўртасида академик ҳамкорликни ривожлантириш, Ўзбекистон фуқароларини грант асосида ўқитиш, университет негизида профессор-ўқитувчилар таркиби стажировкаларини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинган.
Музокаралар натижасида Варшава университети делегациясининг Ўзбекистонга сафарини ташкил этиш ҳамда таълим, маданият ва спорт соҳасида қўшма тадбирлар ўтказиш борасида келишувга эришилди.
Варшава университети "QS World University Rankings" — дунёдаги энг яхши университетлар рейтингида 262-ўринда қайд этилган ва Польшада энг нуфузли олий таълим муассасаси ҳисобланади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Берлинда "Ўзбекистон-Германия университетлари биринчи форуми" ўтказилди
ЎзДЖТУ делегацияси Аградаги университетга ташриф буюрди
Фарғона вилояти мактаб ўқитувчилари Япония таълим тажрибасини ўрганди
Буюк Британиянинг етакчи олий таълим ташкилоти билан ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилади