Буюк Британиянинг етакчи олий таълим ташкилоти билан ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилади
Октябрь 26, 2025. 11:13 • 49 сония
• 36
ЛОНДОН, 26 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон элчихонасида Британиянинг «Адванcэ ҲE» ташкилоти бош директори Алистаир Жарвис билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА мухбири.

Учрашувда «Адванcэ ҲE» ташкилоти билан олий таълим соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, хусусан таълим сифатини баҳолашнинг замонавий механизмларини жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.
Суҳбат аввалида Алистаир Жарвис Ўзбекистонда барча соҳаларда амалга оширилаётган самарали ислоҳотларни эътироф этди. Унинг айтишича, «Адванcэ ҲE» Ўзбекистон университетлари билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш, илмий-таълим соҳасида тажриба алмашиш ҳамда академик етакчилик ва таълим сифатини баҳолашнинг замонавий механизмларини жорий этиш бўйича икки томонлама манфаатли ҳамкорликка тайёр.
«Адванcэ ҲE» олий таълим соҳасида фаолият юритувчи, Буюк Британияда рўйхатдан ўтган мустақил ташкилот бўлиб, унинг фаолияти университетлар ва олий таълим муассасаларида таълим сифати, етакчилик ва инклюзивликни ривожлантиришга қаратилган.
«Адванcэ ҲE» 2018 йилда учта йирик ташкилот – «Ҳигҳер Эдуcатион Аcадемй», «Леадершип Фоундатион фор Ҳигҳер Эдуcатион» ва «Эқуалитй Чалленге Унит» бирлашиши натижасида тузилган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Берлинда "Ўзбекистон-Германия университетлари биринчи форуми" ўтказилди
ЎзДЖТУ делегацияси Аградаги университетга ташриф буюрди
Фарғона вилояти мактаб ўқитувчилари Япония таълим тажрибасини ўрганди
Ўзбекистонлик бир гуруҳ профессор-ўқитувчилар Малайзияда малака оширди