Фарғона вилояти мактаб ўқитувчилари Япония таълим тажрибасини ўрганди
Октябрь 28, 2025. 09:37 • 2 дақ
• 49
ТОКИО, 28 октябрь. /"Дунё" АА/. Фарғона вилояти Мактабагача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Шерзод Долимов бошчилигидаги делегация амалий сафар билан Японияда бўлди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Делегация таркибига Ўзбекистон Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги вакиллари ва Фарғона вилоятининг 19 та туман ҳамда шаҳарларидан танлаб олинган ментор-ўқитувчилар кирди.
Сафар давомида делегация аъзолари Токио шаҳри Сугинами тумани Таълим кенгаши раҳбарияти билан музокаралар ўтказди ва Фарғона вилоятида амалга оширилаётган лойиҳани қўллаб-қувватлаш бўйича келишувга эришди. Шунингдек, Таълим кенгаши ташаббуси билан "Сугинами тумани таълим тизими" мавзусида семинар ташкил этилди. Семинар давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган масалаларга жавоб олдилар.
Мамлакатимиз вакиллари Сугинами туманидаги бошланғич ва ўрта мактабларда уч кунлик малака ошириш курсларини ўташди. Улар аниқ ва табиий фанлар, математика, аҳлоқий ва жисмоний тарбия, меҳнат ҳамда санъат дарсларида бевосита иштирок этиб, япон педагогларининг дарс ўтиш усуллари, ўқувчилар билан муносабатлари ва билим ҳамда кўникмаларни самарали етказиш маҳорати билан яқиндан танишдилар.
Шунингдек, мактабларда тушликларни ташкил этиш тизими, синфхоналар тозалиги, дарслардан ташқари тўгараклар фаолияти ҳамда ногиронлиги мавжуд ва ўзлаштириши суст бўлган ўқувчилар билан ишлаш жараёнлари ўрганилди.
Ташриф давомида Ўзбекистон элчихонасида таълим соҳасидаги экспертлар томонидан делегация аъзолари учун махсус семинарлар ташкил қилинди. Унда Япония таълим тизими, унинг тарихи, ҳуқуқий асослари, мавжуд муаммолар ва таълим ривожлантириш бўйича бугунги кунда амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида маълумот берилди.
Бундан ташқари, делегация аъзолари Цукуба университети Педагогика факультетида бўлиб, университет профессор-ўқитувчилари томонидан ўтказилган "Японияда ахлоқий тарбия таълими" ва "Педагогларни тайёрлаш тажрибаси" мавзуларидаги брифингда иштирок этишди.
Сафар якунида, иштирокчиларга махсус амалиётни муваффақиятли ўтаганлик ҳақидаги сертификатлар топширилди.
2023/2024 ўқув йилидан бошлаб Фарғона вилоятида ҳар бир шаҳар ва туман ҳудудидан биттадан мактаб танлаб олиниб, уларда синов тариқасида Япония таълим тажрибаси жорий этилмоқда.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Берлинда "Ўзбекистон-Германия университетлари биринчи форуми" ўтказилди
ЎзДЖТУ делегацияси Аградаги университетга ташриф буюрди
Буюк Британиянинг етакчи олий таълим ташкилоти билан ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилади
Ўзбекистонлик бир гуруҳ профессор-ўқитувчилар Малайзияда малака оширди