Ўзбекистонлик бир гуруҳ профессор-ўқитувчилар Малайзияда малака оширди
Октябрь 24, 2025. 11:09 • 49 сония
• 125
КУАЛА-ЛУМПУР, 24 октябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ҳудудларидаги педагогик маҳорат марказларининг бир гуруҳ профессор-ўқитувчилари 18-24 октябрь кунлари Куала-Лумпур шаҳрида инновацион таълим услубларига бағишланган махсус малака ошириш курсларида иштирок этди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мазкур курс Ўзбекистон Президентининг 2025 йил февраль ойида Малайзияга амалга оширган олий даражадаги ташрифлари доирасида эришилган келишувларнинг ижроси доирасида ташкил этилди.
Етти кун давом этган ўқувларда Бухоро, Наманган, Қашқадарё ва Жиззах вилоятларидаги педагогик маҳорат марказларидан жами 25 нафар вакил қатнашди.
Иштирокчилар учун Малайзиянинг етакчи экспертлари ўқитиш стратегияси, инновацион ўқитиш услубиёти, таълимда лидерлик хусусиятлари, тингловчиларда таълим сифати самарадорлигини таъминлаш, таълимда замонавий рақамли технологиялардан унумли фойдаланиш каби мавзуларда маърузалар ўқиди.
Малайзиялик экспертлар Ўзбекистонда мавжуд ўқитиш усулларини юқори баҳолаб, бу борада республикамиз ҳудудларидаги маҳорат марказлари билан тажриба алмашиш ва ўзаро ҳамкорликка тайёр эканликларини таъкидладилар.
Курс доирасида томонлар келажакда Ўзбекистоннинг тегишли вилоятларидаги мактаб ўқитувчилари учун ҳам худди шундай инновацион ўқитиш усуллари бўйича малака ошириш курсларини ташкил этишга келишиб олдилар.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Берлинда "Ўзбекистон-Германия университетлари биринчи форуми" ўтказилди
ЎзДЖТУ делегацияси Аградаги университетга ташриф буюрди
Фарғона вилояти мактаб ўқитувчилари Япония таълим тажрибасини ўрганди
Буюк Британиянинг етакчи олий таълим ташкилоти билан ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилади