Logo

"Эл-юрт умиди" жамғармаси Буюк Британия университетлари билан ҳамкорликни кенгайтиради

Октябрь 17, 2025. 10:43 • 36 сония

247
"Эл-юрт умиди" жамғармаси Буюк Британия университетлари билан ҳамкорликни кенгайтиради

ЛОНДОН, 17 октябрь /"Дунё" АА/. Жорий йилнинг 12-17 октябрь кунлари "Эл-юрт умиди" жамғармаси ижрочи директори Гулноза Исмаилова бошчилигидаги делегация амалий сафар билан Буюк Британияда бўлди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ташриф Британиянинг етакчи олий таълим муассасалари раҳбарияти билан музокаралар ўтказиш, жамғарма стипендиатларининг таълим олиш жараёнлари билан танишиш, шунингдек илмий муассасалар билан икки томонлама қўшма таълим дастурларини йўлга қўйиш мақсадида ташкил этилди.

Делегация аъзолари "Universities UK International", Лондондаги "Queen Mary", Кембридж университети, Уорвик университети ва "University College London" раҳбарияти билан ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди.

Буюк Британия университетларида таҳсил олаётган "Эл-юрт умиди" жамғармаси стипендиатлари билан учрашувда уларнинг таълим олиш жараёнлари ва яшаш шароитлари хусусида фикр алмашилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш