Ҳиндистонлик бир гуруҳ ёшлар Ўзбекистон университетларида таълим олиш учун жўнаб кетмоқда
Ноябрь 03, 2023. 07:51 • 48 сония
• 242
ДЕҲЛИ, 3 ноябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон олий ўқув юртларида таълим олишга жўнаб кетаётган бир гуруҳ ҳиндистонлик ёшлар билан мамлакатимизнинг Деҳлидаги элчихонасида учрашув ўтказилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.
Мулоқот чоғида Ўзбекистонда сўнгги йилларда ҳаётнинг турли жабҳаларида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар мазмун-моҳияти ва аҳамияти, жумладан, ёшларнинг замонавий талаблар даражасида таълим олиши учун яратилаётган қулай шароитлар, ушбу йўналишда йўлга қўйилган халқаро ҳамкорлик кўлами ҳақида сўзлаб берилди.
Ҳиндистоннинг Амити ва Шарда университетлари, "Самбрам" АТ-институти ва "Ачарья" институтлар гуруҳи кампуслари мамлакатимизда муваффақиятли фаолият юритаётгани билан бир қаторда Ўзбекистон олий ўқув юртларида таҳсил олаётган ҳиндистонлик ёшларнинг сафи кенгаяётганига эътибор қаратилди.
Учрашув иштирокчиларида ўзбек халқининг бой тарихи, бетакрор маданий-маънавий мероси, турмуш тарзи ва урф-одатлари ҳақидаги маълумотлар катта таассурот қолдирди.
Бу каби тадбирларнинг ташкил этилиши ҳинд ёшларида Ўзбекистон ҳақида янада кенгроқ тасаввурга эга бўлиш ва ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши таъкидланди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси