“Arab Times” газетаси: Тошкент Ўзбекистон ва Кувайтнинг савдо-инвестициявий шериклигини мустаҳкамлаш майдонига айланади

Ноябрь 09, 2026. 19:30 • 2 дақ

• 23
“Arab Times” газетаси: Тошкент Ўзбекистон ва Кувайтнинг савдо-инвестициявий шериклигини мустаҳкамлаш майдонига айланади

АЛ-КУВАЙТ, 9 ноябрь. /“Дунё” АА/. Кувайтнинг “Arab Times” газетасида “Тошкент халқаро бизнес-форуми: кувайтлик компаниялар учун ҳамкорлик имкониятлари” сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Нашрда қайд этилишича, жорий йилнинг 30 ноябридан 4 декабрига қадар Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ташкилотчилигида “Янги Ўзбекистон: глобал бозорлар чорраҳасида” халқаро бизнес-форуми ўтказилади. Тадбирнинг асосий мақсади Кувайт ишбилармон доираларига маҳаллий ишлаб чиқарувчилар, экспортёрлар ва инвесторлар билан тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатиш, шунингдек, истиқболли кооперация лойиҳаларини муҳокама қилиш учун имконият яратишдан иборат.

Қайд этилишича, “Ўзэкспо” кўргазмалар мажмуасида бўлиб ўтадиган форумнинг ишбилармонлик дастури иккита асосий босқичга (30 ноябрь – 1 декабрь ва 3–4 декабрь) бўлинган бўлиб, савдо, инвестиция, саноат, қишлоқ хўжалиги, логистика, энергетика, рақамлаштириш ҳамда кадрлар тайёрлаш каби кенг кўламли соҳаларни қамраб олади. Иштирокчилар учун B2B ва B2G форматларида манзилли учрашувлар ташкил этиш, саноат объектларига ташриф буюриш, шунингдек, “Made in Uzbekistan” миллий кўргазмаси экспозицияси билан танишиш кўзда тутилган.

Шунингдек ўқинг

Мақолада кувайтлик рекрутинг компаниялари ва иш берувчиларни жалб этиш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Ихтисослаштирилган панель сессияларида уюшган меҳнат миграцияси каналларини ривожлантириш, малакаларни ўзаро тан олиш, мутахассисларни хорижий иш берувчиларнинг талабларига мувофиқ равишда касбий ва тил жиҳатидан тайёрлаш масалаларини муҳокама қилиш режалаштирилган. Муаллиф ташкилотчилар Кувайт делегацияси учун виза кўмаги, трансфер ва беш тилда синхрон таржимани ўз ичига олган комплекс логистик қўллаб-қувватлашни таъминлаётганини таъкидлайди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш