Ўзбекистон олий таълим муассасаларининг араб тили ўқитувчилари Ўмонда малака оширдилар
Май 10, 2025. 07:02 • 45 сония
• 78
МАСКАТ, 10 май. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Самарқанд давлат чет тиллари университети ва "Oriental Universiteti" ўқитувчилари Ўмонда малака оширдилар, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
13 апрелдан 8 майга қадар давом этган ўқувлар Ўмоннинг Манаҳ шаҳрида жойлашган Султон Қобус номидаги араб тили институтида бўлиб ўтди.
Таъкидлаш жоизки, мазкур университетда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 5 нафар талабаси таҳсил олмоқда.
7 май куни Султон Қобус номидаги араб тили институтида малака ошириш курслари битирувчиларига сертификатларни топшириш маросими ўтказилди.
Тадбир доирасида Ўзбекистон ўқитувчилари, талабалар ва элчихона ходимлари иштирокида мамлакатимизнинг бой туризм ва маданияти салоҳиятига бағишланган махсус дастур тақдим этилди. Иштирокчилар Ўзбекистоннинг туризм, маданият ва тарихий мероси билан батафсил танишдилар. Шунингдек, юртимиз туризм салоҳияти, ўзбек халқининг урф-одатлари, маданияти, асрий қадриятлари акс этган тақдимот намойиш этилди.
Анжуман сўнггида ўзбекистонлик тингловчиларга ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаганлик тўғрисидаги сертификатлар тантанали равишда топширилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Берлинда "Ўзбекистон-Германия университетлари биринчи форуми" ўтказилди
ЎзДЖТУ делегацияси Аградаги университетга ташриф буюрди
Фарғона вилояти мактаб ўқитувчилари Япония таълим тажрибасини ўрганди
Буюк Британиянинг етакчи олий таълим ташкилоти билан ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилади