Logo

Ўзбекистон дипломатлари Польшанинг етакчи университети ректори билан музокара олиб бордилар

Май 24, 2024. 07:22 • 31 сония

524
Ўзбекистон дипломатлари Польшанинг етакчи университети ректори билан музокара олиб бордилар

ВАРШАВА, 24 май. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонаси ходимлари Варшава Иқтисодиёт ва гуманитар фанлар университети ректори Конрад Яновский билан учрашдилар, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.



Мулоқот чоғида икки мамлакат олий таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, қўшма таълим дастурларини ташкил этиш, маданий-маърифий ва спорт тадбирларини биргаликда ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.

Университетда таҳсил олаётган ватандошлар билан боғлиқ вазиятга алоҳида тўхталиб ўтилди. Дипломатик ваколатхона томонидан мазкур университетда таҳсил олаётган ватандошлар билан яқин мулоқот йўлга қўйилгани таъкидланди.

Томонлар ўзаро ҳамкорликни янада чуқурлаштириш ва тадбирларни биргаликда ташкил этиш тўғрисида келишиб олдилар.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш