Сибир пойтахти умумтаълим мактаблари раҳбарлари делегацияси Ўзбекистонга келди
Октябрь 08, 2025. 09:28 • 40 сония
• 370
НОВОСИБИРСК, 8 октябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси ва Новосибирскдаги Таълим ташкилотлари халқаро ассоциацияси ҳамкорлигида Сибир пойтахти умумтаълим мактаблари раҳбарлари делегациясининг Ўзбекистонга амалий сафарини ташкил қилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Эслатиб ўтамиз, Халқаро таълим ташкилотлари ассоциацияси Новосибирскдаги таълим муассасалари ва хорижий давлатлар ўртасида халқаро таълим соҳасида фаолият юритади. Новосибирскдаги 30 та мактаб мазкур ташкилот аъзоси бўлиб, ассоциация таълим, маърифат, фан, маданият ва таълим соҳаларида, жумладан, Ўзбекистон билан ҳам қўшма лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирган.
Эътиборлиси, Ўзбекистон айни пайтда минтақадаги Халқаро таълим ташкилотлари ассоциацияси тўлақонли бизнес ҳамкор сифатида танлаган ягона давлатдир.
Ўзбекистонга сафар дастуридан мамлакатимизнинг мактаб ва касб-ҳунар таълими соҳасидаги тажрибаси билан танишиш, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти мактаб директорлари билан учрашувлар ўтказиш, шунингдек, Самарқанднинг диққатга сазовор жойларини зиёрат қилиш ўрин олган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Берлинда "Ўзбекистон-Германия университетлари биринчи форуми" ўтказилди
ЎзДЖТУ делегацияси Аградаги университетга ташриф буюрди
Фарғона вилояти мактаб ўқитувчилари Япония таълим тажрибасини ўрганди
Буюк Британиянинг етакчи олий таълим ташкилоти билан ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилади