Тошкент давлат иқтисодиёт университети профессор ва ўқитувчилари Швециянинг нуфузли университетларидан бирида малака оширмоқда
Ноябрь 16, 2023. 12:03 • 2 дақ
• 298
СТОКГОЛЬМ, 16 ноябрь. /«Дунё» АА/. Жорий йилнинг 12-20 ноябрь кунлари Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг 25 нафар профессор ва ўқитувчилари Швециянинг нуфузли олийгоҳларидан бири – Лунд университетида малака оширмоқда, деб хабар қиляпти «Дунё» АА мухбири.

Ушбу курс Еврокомиссия томонидан молиялаштириладиган «Марказий Осиё ҳуқуқи» ва «Марказий Осиёда коррупцияга қарши курашиш» лойиҳалари доирасида ҳамда Тошкент давлат иқтисодиёт университети маблағлари ҳисобидан ташкил этилмоқда.
Тренинг давомида швед олий таълим муассасасининг етакчи мутахассислари ўзбек ҳамкорларини ҳуқуқ устуворлигини таъминлаш ва коррупцияга қарши кураш йўналишларида Швециянинг илғор тажрибаси билан таништирмоқда.
Мазкур ташриф доирасида 14 ноябрь куни мамлакатимизнинг Швециядаги элчихонаси томонидан Лунд университети профессорлари Рустам Ўринбоев ва Шерзод Эралиев билан ҳамкорликда Ўзбекистон делегацияси учун давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбирда Ўзбекистон ва Швеция ўртасида илмий тадқиқот соҳаларида ҳамкорлик алоқаларини янада фаоллаштириш юзасидан таклифлар кўриб чиқилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси