Беларусда Ўзбек тили байрами нишонланди

Октябрь 24, 2026. 17:30 • 2 дақ

• 105
Беларусда Ўзбек тили байрами нишонланди
Беларусда Ўзбек тили байрами нишонланди
Беларусда Ўзбек тили байрами нишонланди

МИНСК, 24 октябрь. /“Дунё” АА/. Мамлакатимизнинг Беларусдаги элчихонаси ташаббуси билан Ўзбек тили байрами муносабати билан тадбир ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирда Беларуснинг қатор давлат ва нодавлат ташкилотлари вакиллари иштирок этди. Иштирокчилар Ўзбек тили байрами ҳамда Ўзбекистон–Беларусь алоқаларини ривожлантириш борасида ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Хусусан, Беларусь Миллий кенгаши (парламенти) қуйи палатаси депутати Валерий Малашко, Ўзбекистон туризм бренди элчиси, Якуб Колас номидаги Давлат адабий-мемориал музейи вакили Василина Митскевич, Беларусь Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, таржимон Инна Фролова ўзбек тилининг аҳамияти ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди.

Валерий Малашко 29–30 сентябрь кунлари Хива шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон–Беларусь парламентлараро форуми якунларини юқори баҳолади. У икки томонлама муносабатларни ривожлантиришда парламентлараро ҳамкорликнинг аҳамиятини алоҳида таъкидлади.

Василина Митскевич Янка Купаланинг ҳаёти ва ижоди ҳақида сўз юритиб, шоирнинг ўзбек тилидаги асарлари ва архив материаллари хусусида маълумот берди.

Инна Фролова Беларусда ўзбек адабиётига қизиқиш ортиб бораётганини қайд этди. У бунга мисол тариқасида Беларуснинг “Літаратура і мастатсва” адабий нашрида чоп этилган Хайриддин Султоннинг “Икки карра қаҳрамон” ҳикояси ҳақида гапирди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш