Ўзбекистон ва Буюк Британия таълим соҳасидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилмоқда

Декабрь 10, 2023. 13:04 • 2 дақ

• 443
Ўзбекистон ва Буюк Британия таълим соҳасидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилмоқда

ТОШКЕНТ, 10 декабрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон делегациясининг Буюк Британияга ташрифи доирасида 8 декабрь куни ТИВнинг Европа мамлакатлари ва ЕИ институтлари билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи Ойбек Шахавдинов Бирмингем университети директори Алиса Чемберс билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Суҳбат чоғида таълим соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар икки давлат ўртасида таълим соҳасидаги алоқалар фаол ривожланаётганини олқишладилар. Хусусан, Ўзбекистонда бир қатор Британия университетлари муваффақиятли фаолият юритиб келмоқда. Бу борадаги ҳамкорликни янада кенгайтириш учун катта салоҳият мавжудлиги таъкидланди.

Шунингдек ўқинг

Британия томони ўтган давр мобайнида Бирмингем университетини бир қатор Ўзбекистон фуқаролари муваффақиятли тамомлаб, бугунги кунда мамлакатимиз иқтисодиётининг турли тармоқларида меҳнат қилаётганини мамнуният билан қайд этди.

Учрашув якунлари бўйича Бирмингем университети ва Ўзбекистоннинг тегишли олий таълим муассасалари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, қўшма тадбирлар ўтказиш бўйича келишувга эришилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш