Ўзбекистон Европа билан транспорт алоқаларини мустаҳкамламоқда

Ноябрь 14, 2026. 17:00 • 2 дақ

• 100
Ўзбекистон Европа билан транспорт алоқаларини мустаҳкамламоқда
Ўзбекистон Европа билан транспорт алоқаларини мустаҳкамламоқда
Ўзбекистон Европа билан транспорт алоқаларини мустаҳкамламоқда

ВАРШАВА, 14 ноябрь. /“Дунё” АА/. Польшанинг нуфузли электрон нашрлари — “Tanie-loty.com.pl”, “Pasazer.com” ва “Pkb24.pl” порталларида Ўзбекистон ва унинг халқаро алоқаларини ривожлантиришга бағишланган қатор мақолалар эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Tanie-loty.com.pl” порталида чоп этилган мақолада Варшаванинг Шопен номидаги аэропорти ва Тошкент ўртасида тўғридан-тўғри қатновларни йўлга қўйилиши ҳақида хабар берилган. Расмий маълумотларга кўра, мунтазам парвозлар 2027 йил 5 апрелдан бошлаб ҳафтасига икки марта — душанба ва пайшанба куuнлари амалга оширилади. Чипталар савдоси аллақачон бошлаб юборилган ва бир ҳафталик сафар учун иккала томонга нархлар 2799 злотийдан бошланади. Нашр Польша фуқаролари Ўзбекистонга 30 кунгача визасиз киришлари мумкинлигини, шунингдек, Тошкентдан “Afrosiyob” тезюрар поездида Самарқандга икки соатдан сал кўпроқ вақт ичида бориш мумкинлигини алоҳида қайд этган.

Ўз навбатида, “Pasazer.com” нашрида эълон қилинган мақолада эса “Uzbekistan Airways” компанияси Варшава аэропортидан слотлар олгани ёритилган. 2027 йил 29 мартдан бошлаб ёзги мавсум жадвали асосида компания “Airbus A321neo” ҳаво кемаларида ҳафтасига икки марта қатновларни амалга оширади. 2024 йилдан бери Тошкентга асосан тунги вақтда парвозларни бажарувчи Польшанинг “LOT” авиакомпаниясидан фарқли ўлароқ, ўзбек ташувчиси кундузги вақтда хизмат кўрсатиши таъкидланган.

Шунингдек ўқинг

Шунингдек, “Pkb24.pl” порталининг мақоласида польшалик ўқувчиларга мамлакатимиз ҳақида батафсил маълумот берилган. Қайд этилишича, Марказий Осиё аҳолисининг 45 фоизидан ортиғи Ўзбекистон ҳиссасига тўғри келади ва у собиқ Иттифоқ давлатлари орасида аҳоли сони бўйича Россиядан кейин иккинчи ўринда туради. Муаллиф 2016 йилдан кейин бошланган ислоҳотлар, жумладан, валюта курсининг либерализацияси инвестиция муҳитини ўзгартиргани ва қўшнилар билан муносабатларни яхшилаганини эътироф этган. Мақолада Ўзбекистон муқобил савдо йўналишларининг муҳим бўғини ҳамда Европа Иттифоқининг истиқболли ҳамкори сифатида таърифланган. Шунингдек, мамлакатнинг географияси, тарихи ва иқтисодиёти, хусусан, пахтачилик ва табиий газ соҳаларининг ўрни ёритилган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш