Ўзбекистонлик ўқувчилар Сингапурда ўтказилган халқаро математика олимпиадасида битта кумуш ва тўртта бронза медалларини қўлга киритди

Январ 23, 2024. 16:55 • 2 дақ

406
Ўзбекистонлик ўқувчилар Сингапурда ўтказилган халқаро математика олимпиадасида битта кумуш ва тўртта бронза медалларини қўлга киритди

СИНГАПУР, 23 январь. /«Дунё» АА/. Жорий йилнинг 19-21 январь кунлари Сингапурда «Seamo X 2024» халқаро математика олимпиадасининг финал босқичи бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

«Seamo X 2024» халқаро олимпиадасида Ўзбекистондан 31 нафар ўқувчи қатнашди. Қувонарлиси, беш нафар вакилимиз Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилиб, совриндорлар қаторидан ўрин эгаллади.

Жумладан:

Муҳаммад Олимбоев – кумуш;

Асилбек Қаххоров – бронза;

Миродил Мирзавалиев – бронза;

Жавохирбек Акрамжонов – бронза;

Жаҳонгир Қиличев – бронза медалини қўлга киритди.

Шунингдек ўқинг

Қолган иштирокчиларимиз фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.

«Seamo X 2024» - бу Жанубий-Шарқий Осиё халқаро математика олимпиадаси бўлиб, унда дунё бўйлаб 1-11 синф ўқувчилари қатнашиш ҳуқуқига эга. Жануби-Шарқий Осиё математика олимпиадасига Сингапурнинг Терри Чев академияси томонидан асос солинган.

Ушбу нуфузли халқаро олимпиадада Австралия, АҚШ, Сингапур, Индонезия, Япония, Хитой, Ўзбекистон ва бошқа мамлакатлар ўқувчилари фаол иштирок этиб келмоқда.

Мазкур халқаро билимлар беллашуви миллий ва халқаро босқичдан иборат. Миллий босқич ҳар йили октябрь ойида ўтказилади. Халқаро босқич эса миллий босқичнинг натижалари эълон қилингандан сўнг ҳар йили январь ойида ташкил этилади.

Миллий босқичда саволлар инглиз, рус ва ўзбек тилларида, халқаро босқичда эса фақат инглиз тилида тақдим этилади.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш