Варшава университети ўзбек тилини ўқитиш тизимини жорий этилишга қизиқиш билдирмоқда
Февраль 25, 2025. 09:37 • 51 сония
• 96
ВАРШАВА, 25 февраль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихона ташаббуси билан Варшава университетида Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессиясига бағишланган тарғибот тадбири ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда Ўзбекистоннинг бой тарихий ва маданий меросига бағишланган ҳужжатли фильм намойиш этилди.
Учрашув давомида, шунингдек, Ўзбекистон ва Польша ўртасидаги таълим ва маданият соҳаларидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. Академик алоқаларни кенгайтириш, талабалар ва профессор-ўқитувчилар алмашинувини йўлга қўйиш, илмий марказлар ўртасидаги ҳамкорлик имкониятлари хусусида фикр алмашилди.
Варшава университети Шарқшунослик факультети вакиллари Ўзбекистон томони билан ўзаро ташрифларни ташкил этишга қизиқиш билдирди. Польша вакиллари, шунингдек, ўзбек тилини ўқитишни университет таълим тизимига жорий этиш таклифини илгари сурди.
Музокаралар якунида шу йилнинг 23-24 апрель кунлари Польшада бўлиб ўтадиган Ўзбекистон-Польша ректорлари форуми доирасида Тошкент давлат шарқшунослик университети билан англашув меморандумини имзолаш, ўзбек тилини таълим тизимига жорий этиш ва бу жараёнда малакали ўзбек тили ўқитувчиларини жалб қилиш ҳамда "Erasmus+" дастури доирасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича музокараларни давом эттириш тўғрисида келишиб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Берлинда "Ўзбекистон-Германия университетлари биринчи форуми" ўтказилди
ЎзДЖТУ делегацияси Аградаги университетга ташриф буюрди
Фарғона вилояти мактаб ўқитувчилари Япония таълим тажрибасини ўрганди
Буюк Британиянинг етакчи олий таълим ташкилоти билан ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилади