Logo

Ўзбекистонлик ёш математиклар Сингапурда ўтган халқаро олимпиадада 16 та медални қўлга киритди

Июль 09, 2025. 07:22 • 43 сония

605
Ўзбекистонлик ёш математиклар Сингапурда ўтган халқаро олимпиадада 16 та медални қўлга киритди

СИНГАПУР, 9 июль. /"Дунё" АА/. Сингапурда "Singapore International Math Olympiad Challenge" (SIMOC-2025) халқаро олимпиадасининг финал босқичи бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ушбу нуфузли мусобақада юртимиз шарафини 45 нафар иқтидорли ёшларимиз муносиб ҳимоя қилди. Улар миллий саралаш босқичларидан муваффақиятли ўтиб, "Mind Sports" ва "Math Warriors" каби ноодатий форматлардаги беллашувларда ўзларининг юксак билимларини намоён этдилар.

Қувонарлиси, финал  босқичида Ўзбекистон ёш математиклари 4 та олтин, 3 та кумуш ва 9 та бронза медалини қўлга киритишди. Шунингдек, 13 нафар вакилимиз рағбатлантирувчи диплом, 30 нафари эса олимпиададаги фаол иштироки учун махсус сертификат билан тақдирланди.

Олимпиада ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросимида сўзга чиққан "SIMOC" ташкилотчилари мамлакатимиз делегациясининг тайёргарлиги ва иштирокини юқори баҳолаб, келгусида ушбу халқаро олимпиаданинг муайян босқичини Ўзбекистонда ўтказиш масаласини кўриб чиқишга тайёр эканликларини билдиришди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш