DKNews: Барча йўллар Тошкентга олиб боради
Ноябрь 29, 2026. 15:30 • 2 дақ
• 25
ОСТОНА, 29 ноябрь. /“Дунё” АА/. Қозоғистоннинг нуфузли “DKNews” халқаро ахборот агентлигида “Барча йўллар Тошкентга олиб боради” сарлавҳали мақола рус ва инглиз тилларида эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Мақолада 25–27 ноябрь кунлари Тошкентда ўтказилган 31-Тошкент халқаро туризм ярмаркасининг аҳамияти, халқаро кўлами ва Ўзбекистоннинг туристик имкониятлари кенг ёритилган.
Жумладан, тадбирда 20 та мамлакатдан 300 дан ортиқ компания иштирок этгани, туризм соҳасида янги йўналишлар, инвестиция лойиҳалари ва халқаро ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилингани таъкидланган.
Муаллиф ярмарканинг Марказий Осиё туризм соҳасидаги муҳим халқаро мулоқот майдони сифатидаги ўрнига алоҳида эътибор қаратган. Тошкентдаги тадбир доирасида B2B форматидаги учрашувлар, халқаро туристик форумлар, мамлакатлар ва Ўзбекистон ҳудудларининг туристик салоҳияти тақдимотлари, миллий ҳунармандчилик ва гастрономик кўргазмалар ташкил этилгани қайд этилган.
Агентликда экологик, маданий, гастрономик ва соғломлаштириш туризмини ривожлантириш, янги туристик маршрутларни шакллантириш ҳамда хорижий инвесторлар билан ҳамкорликни кенгайтириш масалалари хусусида ҳам сўз юритилган.
Ўзбекистоннинг барча 14 та ҳудуди туристик имкониятлари билан иштирок этаётгани мамлакатда ички ва халқаро туризмни ривожлантиришга қаратилаётган эътиборнинг ифодаси сифатида келтирилган.
Материалда Тошкент халқаро туризм ярмаркасининг халқаро аҳамияти, Ўзбекистоннинг жаҳон туристик маконидаги ўрни ва мамлакатимизнинг хорижий ҳамкорлар учун истиқболли туристик йўналиш сифатидаги имкониятларига алоҳида тўхталиб ўтилган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси