Жорий йилнинг 23-29 октябрь кунлари Қорақалпоғистонда математика фани бўйича Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги халқаро олимпиада ўтказилади
Сентябрь 26, 2023. 17:37 • 1 дақ
• 1668
ТОШКЕНТ, 26 сентябрь. /«Дунё» АА/. Шу йилнинг 23-29 октябрь кунлари Нукус шаҳрида математика фани бўйича Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги халқаро олимпиада ўтказилади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мазкур халқаро олимпиада Ўзбекистон Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Қорақалпоғистон Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда.
Қайд этиш керакки, 2018 йил 26 августда Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида математика бўйича Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Халқаро олимпиадани ўтказиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ҳар икки йилда бир марта математика бўйича Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги халқаро олимпиада ташкил этилади.
Мазкур халқаро олимпиадани ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад буюк алломанинг жаҳон илм-фани ва цивилизацияси ривожига қўшган улкан ҳиссасини халқаро миқёсда тарғиб этиш, қолаверса, иқтидорли талабаларни қўллаб-қувватлаш, уларни фундаментал ва аниқ фанлар билан шуғулланишга кенг жалб этиш ҳамда илм-фан йўлида халқаро ҳамкорликни кенгайтиришдан иборат.
Олимпиада ғолибларига (Ўзбекистон фуқаролари) математика, физика, ахборот технологиялари йўналишлари бўйича магистратура босқичига квотадан ташқари давлат гранти асосида кириш ҳуқуқи берилади. Мазкур ҳуқуқ бакалавр босқичини битиргандан кейин 3 йил мобайнида сақлаб қолинади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Берлинда "Ўзбекистон-Германия университетлари биринчи форуми" ўтказилди
ЎзДЖТУ делегацияси Аградаги университетга ташриф буюрди
Фарғона вилояти мактаб ўқитувчилари Япония таълим тажрибасини ўрганди
Буюк Британиянинг етакчи олий таълим ташкилоти билан ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилади