Ўзбекистон ва Польша оммавий ахборот воситалари ўртасида ижодий ҳамкорлик йўлга қўйилади
Июль 19, 2025. 10:28 • 59 сония
• 161
ВАРШАВА, 19 июль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Амирсаид Аъзамхўжаев Польша матбуот агентлиги директори Марек Блонски билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Польша оммавий ахборот воситалари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, икки мамлакат ОАВ холис материалларни эълон қилишни қўллаб-қувватлаш, делегациялар алмашинувини йўлга қўйиш, журналистлар малакасини ошириш бўйича семинарлар ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (ЎзА) ва Польша матбуот агентлиги ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш имкониятлари кўриб чиқилди.
Хориж томони жорий йил куз фаслида Ўзбекистонга ташрифни ташкил этишга тайёрлигини маълум қилди. Шу билан бирга, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети билан ахборот, медиа контент алмашиш ҳамда журналистлар малакасини ошириш бўйича курслар ташкил этиш йўналишларида алоқаларни йўлга қўйишга тайёрлик билдирилди.
Томонлар Польша жамоатчилигини Ўзбекистонда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ислоҳотларнинг самарали натижалари билан яқиндан таништириш мақсадида таҳлилий материаллар тайёрлаш ва эълон қилиш тўғрисида келишувга эришдилар.
Бундан ташқари, Польша матбуот агентлиги директори Марек Блонски жорий йил октябрь-ноябрь ойларида Самарқанд шаҳрида ўтказилиши режалаштирилаётган ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси ишини ёритишга мамлакатнинг етакчи оммавий ахборот воситаларида кенг тарғиб қилиш мақсадида поляк журналистлари гуруҳининг Ўзбекистонга сафари ташкил этилишини тасдиқлади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Аёлларнинг давлат бошқарувидаги ролини ошириш бўйича конференция ташкил этилди