Logo

Филадельфия шаҳрида АҚШдаги ватандошлар ўртасида "Заковат" интеллектуал ўйини ташкил этилди

Май 14, 2025. 19:12 • 50 сония

848
Филадельфия шаҳрида АҚШдаги ватандошлар ўртасида "Заковат" интеллектуал ўйини ташкил этилди

ФИЛАДЕЛЬФИЯ, 14 май. /"Дунё" АА/. АҚШнинг Филадельфия шаҳрида билимдон ватандошлар ўртасида "Заковат" интеллектуал ўйини ўтказилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Билимлар беллашуви "Юртдош" ва "Турон" ўзбек диаспора ташкилотлари томонидан Ўзбекистоннинг Нью-Йоркдаги Бош консулхонаси дипломатлари кўмагида ташкил этилди.

Унда АҚШнинг Нью-Йорк, Нью-Жерси, Огайо, Пенсильвания ва Массачусетс штатларидаги ватандошлардан тузилган еттита жамоа ўзаро беллашди. Иштирокчилар юқори даражадаги билимдонлик, мантиқ ва жамоавий аҳилликни намойиш этдилар. Интеллектуал ўйинда қизиқарли ва мантиқий саволлар ўйналди. Беллашувлар эса ўзаро рақобат ва ҳурмат руҳида бўлиб ўтди.

Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон дипломатлари ва ўзбек диаспора ташкилотлари раҳбарлари мазкур лойиҳани қўллаб-қувватлаб, ватандошлар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашда бундай ўйинлар муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидладилар.

"Заковат" ўйини ғолиблари ва ​​фаол иштирокчиларига ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари топширилди. АҚШдаги ўзбеклар ўртасидаги маданий ва дўстона алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қиладиган "Заковат" ўйинини мезбон мамлакатнинг турли шаҳарларида ўтказишга келишиб олинди.

Интеллектуал мусобақалардан сўнг иштирокчилар суҳбатни ўзбекона дастурхон атрофида давом эттирдилар. Йиғилганларга ўзбек палови улашилди. Ижро этилган ўзбек миллий куй ва қўшиқлари эса барчага хушкайфият улашди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш