Logo

Россиянинг Красноярск шаҳрида "Қовун сайли" фестивали бўлиб ўтди

Июль 13, 2024. 13:53 • 39 сония

720
Россиянинг Красноярск шаҳрида "Қовун сайли" фестивали бўлиб ўтди

КРАСНОЯРСК, 13 июль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси томонидан Россиянинг Красноярск шаҳрида "Қовун сайли" фестивали ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда Красноярск ўлкасида узоқ йиллардан буён яшаб келаётган ватандошлар, санъат намоёндалари, талабалар, маҳаллий ҳокимият ҳамда Красноярск ўзбеклари ҳудудий миллий-маданий автономияси вакиллари, шунингдек, ҳудудда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириб келаётган юртдошларимиз иштирок этди.

Таъкидлаш керакки, "Қовун сайли" фестивали красноярскликлар ўртасида катта қизиқишга сабаб бўлди. Фестивалга ташриф буюрганларга қовун, тарвуз ва ўзбек миллий таомлар улашилди.

Тадбирнинг маданий қисмида "Ниҳол" мукофоти совриндори Иззатбек Холиқов, "Файзи наво" гуруҳи ва Томск шаҳридаги "Ярада" рақс ансамбли томонидан ижро этилган куй ва қўшиқлар ҳамда рақслар барчага хушкайфият улашди.

Фестиваль доирасида, шунингдек, ўзбек миллий кураши бўйича мусобақа ҳам ўтказилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш

Сўнгги янгиликлар

Дўстликка берилган — халқаро эътироф
{ "ru": "Экспертные мнения", "uz": "Ekspert fikrlari", "en": "Expert Opinions", "uzk": "" }Декабрь 25, 2025. 19:00
Тошкент-Қозон темир йўл қатнови қайта тикланди
Ўзбекистон дунё нигоҳидаДекабрь 25, 2025. 15:41

Барчаси