“Янги Ўзбекистон” ва Уорвик университетлари ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди

Октябрь 27, 2026. 12:00 • 56 сония

• 64
“Янги Ўзбекистон” ва Уорвик университетлари ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди

ЛОНДОН, 27 октябрь. /“Дунё” АА/. Мамлакатимизнинг Буюк Британиядаги элчихонаси ташаббуси билан Уорвик университети ҳамда “Янги Ўзбекистон” университети вакиллари ўртасида онлайн учрашув ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мулоқот чоғида икки университет ўртасида ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш, олий таълим соҳасидаги илғор тажрибаларни ўрганиш ва қўшма лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш борасида фикр-мулоҳазалар алмашилди.

Шунингдек ўқинг

Томонлар таълим сифатини ошириш, замонавий таълим дастурларини жорий этиш, илмий-тадқиқот фаолиятини ривожлантириш ҳамда профессор-ўқитувчилар ва талабалар учун академик алмашинув имкониятларини кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.

Олий таълим муассасалари ўртасида қўшма таълим дастурларини ишлаб чиқиш, илмий лойиҳаларни амалга ошириш, тажриба алмашиш ва халқаро академик ҳамкорликни мустаҳкамлаш истиқболлари бўйича ҳам фикр алмашилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш