30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан ўтказилган тадбир ватандош талабаларни фаолликка ундади
Июнь 20, 2025. 17:21 • 51 сония
• 50
ОҚТОВ, 20 июнь. /"Дунё" АА/. Мамлакатимиз Бош консулхонаси ташаббуси билан Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси ҳамкорлигида, Қозоғистоннинг Оқтов шаҳрида 30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан маърифий тадбир ўтказилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Тадбирда Ш.Есенов номидаги Каспий технология ва инжиниринг университетида таълим олаётган ўзбекистонлик талабалар ҳамда Манғистау вилоятидаги "Пахтакор" ўзбек этно-маданий бирлашмаси вакиллари иштирок этди.
Бош консулхона ходимлари ўз чиқишларида иштирокчиларга Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, жумладан, таълим, ёшларга қаратилган эътибор, иқтидорли ёшларнинг турли соҳалардаги ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг салоҳиятини ривожлантиришга қаратилган саъй ҳаракатлар ҳақида батафсил сўзлаб бердилар.
Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси вакили Дилфуза Юллиева ўзининг қутлов нутқида мамлакатимиз ҳукумати томонидан хорижда ўқиётган ҳамюртларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ишларга тўхталиб ўтди.
Учрашувда Оқтов шаҳридаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларни бирлаштириш мақсадида Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси координатори сайланди.
Бундан ташқари, тадбир доирасида Ўзбекистон миллий мероси ва адабиётига оид кўргазма ташкил этилди.
Бўлиб ўтган мулоқот сўнггида фаол ватандош-талабаларга Бош консулхона ва Ассоциация номидан эсдалик совғалари топширилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Аёлларнинг давлат бошқарувидаги ролини ошириш бўйича конференция ташкил этилди