Хива шаҳри Биринчи Ўзбекистон-Озарбайжон парламентлараро форумига тайёргарлик кўрмоқда
Июнь 26, 2025. 11:10 • 37 сония
• 129
ТОШКЕНТ, 26 июнь. /"Дунё" АА/. Жорий йилнинг 1-2 июль кунлари қадимий ва гўзал Хива шаҳрида "Янги уфқларни излаб: мулоқотдан ҳамкорликдаги ҳаракатларгача" мавзусида Биринчи Ўзбекистон-Озарбайжон парламентлараро форуми ўтказилади, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Парламент юқори палатаси маълумотига кўра, унда Ўзбекистон Олий Мажлиси ва Озарбайжон Миллий Межлиси аъзолари ҳамда икки мамлакатнинг Ёшлар парламентлари вакиллари иштирок этади.
Форум мақсади парламентлараро ҳамкорликни кенгайтириш, қонун ижодкорлиги ва парламент назорати соҳасида тажриба алмашиш, шунингдек, олий даражада эришилган келишувларни амалга оширишга кўмаклашишдан иборатдир.
Анжуман якунлари бўйича стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш, устувор соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, қўшма ташаббусларни самарали амалга ошириш бўйича ҳуқуқий асосларни такомиллаштиришга қаратилган якуний ҳужжат қабул қилиш назарда тутилган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ва Қатар парламент аъзолари ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди
Сенатда Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси раиси билан учрашув бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Венгрия парламентлари ўртасида Англашув меморандуми имзоланди