Ўзбекистон Сенати Раиси ва ПИ Бош котиби 2026 йил сентябрь ойида Самарқандда Ёш парламент аъзоларининг 12-глобал конференциясини ўтказиш тўғрисидаги намунавий битимни имзоладилар
Октябрь 22, 2025. 19:54 • 47 сония
• 95
ТОШКЕНТ, 22 октябрь. /"Дунё" АА/. Парламентлараро иттифоқнинг 151-ассамблеяси доирасида Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқ Бош котиби Мартин Чунгонг билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Парламент юқори палатаси маълумотига кўра, суҳбат чоғида Ўзбекистон парламенти ва Парламентлараро иттифоқ (ПИ) ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, келгусидаги режалар ҳамда парламентлараро алоқаларни янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, Тошкент декларациясининг ижроси, унинг доирасида белгиланган вазифалар юзасидан фикр алмашилди.
Учрашув чоғида 2026 йил сентябрь ойида Самарқанд шаҳрида Ёш парламент аъзоларининг 12-глобал конференциясини ўтказиш тўғрисидаги намунавий битим имзоланди.
Мазкур ташаббус Ўзбекистон Президенти томонидан илгари сурилган бўлиб, у ёш парламент аъзолари ўртасида глобал мулоқот ва ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган.
Мартин Чунгонг мазкур келишувни Ўзбекистон ва Парламентлараро иттифоқ ўртасидаги ишончли ва самарали ҳамкорликнинг мантиқий давоми сифатида эътироф этди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Сенатда Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси раиси билан учрашув бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Венгрия парламентлари ўртасида Англашув меморандуми имзоланди
Олий Мажлис Сенати раиси Венгрия Президенти билан учрашди