Logo

Ўзбекистон ва Венгрия парламентлари ўртасида Англашув меморандуми имзоланди

Декабрь 04, 2025. 18:42 • 55 сония

103
Ўзбекистон ва Венгрия парламентлари ўртасида Англашув меморандуми имзоланди

БУДАПЕШТ, 4 декабрь. /“Дунё”AA/. Будапешт шаҳрида Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати ва Венгрия Миллий Ассамблеяси ўртасида муҳим ҳужжат – Англашув меморандуми имзоланди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Парламент юқори палатаси маълумотига кўра, ушбу ҳужжат икки давлат парламентлари ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш, ўзаро ишонч ва манфаатли шерикликка асосланган ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган.

Ҳужжатга мувофиқ икки мамлакат парламентлари ўртасидаги ҳамкорлик институционал жиҳатдан мустаҳкамланади. Шу билан бирга, икки томонлама муносабатларни изчил ва самарали ривожлантириш учун кенг имкониятлар яратилади.

Хусусан, конституциявий ислоҳотлар ва қонун ижодкорлиги жараёни бўйича тажриба алмашиш, парламент ва фуқаролар ўртасидаги мулоқотни такомиллаштириш, парламент қўмиталари ўртасида доимий маслаҳатлашувлар ўтказиш, дўстлик гуруҳлари фаолиятини кенгайтириш ҳамда парламент девонлари ўртасидаги ўзаро алоқаларни чуқурлаштириш йўналишларида яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш кўзда тутилган.

Шунингдек, парламент делегацияларининг ташрифлари тенглик ва ўзаро манфаатлар тамойиллари асосида амалга оширилиши қайд этилди. Халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда қўшма лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш имкониятлари ҳам назарда тутилмоқда.

Англашув меморандуми Ўзбекистон ва Венгрия парламентлари ўртасидаги муносабатларни янги босқичга олиб чиқишга ҳамда икки мамлакат халқлари манфаатлари йўлида амалий натижаларга эришишга хизмат қилиши таъкидланди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Dildora Azimova

dildora@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Dunyo1

dunyo1@dunyo.uz

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш